АсосийJamiyat

​Тошкент Хайвонот боғига кириш чипталари нархи 1 июндан ўзгаради

'​Тошкент Хайвонот боғига кириш чипталари нархи 1 июндан ўзгаради'ning rasmi

Тошкент Хайвонот боғига кириш чипталари нархи 1 июндан ўзгаради. Бу ҳақда Боғ маъмурияти хабар беради.

Нарх ўзгариши Хайвонот боғида сақланаётган ноёб ва экзотик, қизил китобга киритилган жониворларнинг озуқа махсулотлари, дори воситалари, ёқилғи мойлаш махсулотлари, коммунал тўловлари яъни электро энергия, сув ва окава, табий газ тўловлари 2014 йилдан буён бир неча маротаба ошганлиги билан боғлиқ.

Ўзбекистон Республикаси Mаданият Вазирлигининг 2017 йил 22 майдаги хатига асосан нархлар қуйидагича белгиланди:

- Ногиронлар учун - бепул;

- 7 ёшгача болалар учун - бепул;

- Муддатли харбий хизмат ўтаётганлар учун - 6 000 сўм;

- 7 ёшдан 16 ёшгача болалар учун - 6 000 сўм;

- 16 ёшдан катталар учун - 10 000 сўм;

деб белгиланди.

    Бошқа янгиликлар