1

​Ҳокимлик раҳбарларига хизмат уйлари берилади

ЖАМИЯТ 29.05.2017, 16:32
Теглар: Тошкент
​Ҳокимлик раҳбарларига хизмат уйлари берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан жойлардаги ижро органлари раҳбарлари учун хизмат турар-жойлари қуриш, тақсимлаш, фойдаланиш ва таъмирлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди, деб ёзади Daryо нашри Norma’га асосланган ҳолда.

Мазкур ҳужжатга кўра, 1 қаватли, 5 хонали, 0,06 гектар майдонга эга хизмат уйлари Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, 2 қаватли, 4 хонали, 0,04 гектар майдонга эга уйлар эса туман ҳокимликлари раҳбарлари учун қурилади.

Хизмат уйлари маҳаллий бюджет ҳисобидан минимал даражада зарур мебел, маиший техника ва бошқа хўжалик буюмлари билан жиҳозланади. Уларга жойлашиш ва беғараз фойдаланиш шартномасини тузиш учун хизмат уйи учун берилган ордер асос бўлиб хизмат қилади.

Хизмат уйларини бўлиш, алмаштириш ва хусусийлаштириш мумкин эмас. Улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш, шунингдек, ижарага бериш ман этилади.

Ушбу уйларнинг коммунал тўловлари уларда яшовчи давлат хизматчилари, уларнинг оила аъзолари томонидан шахсий маблағи ҳисобидан тўланади ёки маошидан ушлаб қолинади.

Мансабдор лавозимини тарк этганда хизмат уйини бўшатиши шарт.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Тошкентда ёмғир сабаб хонадонларнинг балконлари қулаб тушди (видео ва фото)

03.04.2023, 10:05

Кеча, 2 апрель куни Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ёғиши оқибатида турли сув тошқинлари юзага келди. Маълум қилинишича, пойтахтда бир неча соат ичида ойлик ёғиннинг учдан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1