​Тошкентда талаба етказган тан жароҳати оқибатида яна бир талаба Нейрохирургия Илмий Марказига ётқизилди

ЖАМИЯТ 30.05.2017, 11:04
Теглар: Талаба, Тошкент, Жиноят
​Тошкентда талаба етказган тан жароҳати оқибатида яна бир талаба Нейрохирургия Илмий Марказига ётқизилди

2017 йилнинг 27 май куни тахминан соат 22:30 да, Тошкент шаҳридаги давлат институти талабаларининг бири Валиев Носир, олийгоҳнинг Мирзо Улуғбек туманидаги ётоқхонасида бўла туриб, безорилик оқибатида, таниши Хамраев Шехрозни боши ва танасининг турли қисмига қўли ҳамда оёқлари билан оғир тан жароҳати етказган.

Хамраев олган тан жароҳати натижасида, Республика Нейрохирургия Илмий Марказига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е“ банди (безорилик оқибатида қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Валиевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Юқоридаги шахсларнинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ўхшашлик ҳолати тасодифий характерга эга.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Тошкентда ёмғир сабаб хонадонларнинг балконлари қулаб тушди (видео ва фото)

03.04.2023, 10:05

Кеча, 2 апрель куни Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ёғиши оқибатида турли сув тошқинлари юзага келди. Маълум қилинишича, пойтахтда бир неча соат ичида ойлик ёғиннинг учдан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1