1

Ўзбекистонлик оилавий “Ҳавас” гуруҳи ҳиндистонликларни лол қолдирди (Видео)

ЖАМИЯТ 01.06.2017, 11:42
Теглар: Видео, Ўзбекистон, Ҳиндистон
Ўзбекистонлик оилавий “Ҳавас” гуруҳи ҳиндистонликларни лол қолдирди (Видео)

Ҳинд мусиқасининг ҳақиқий ихлосманди бўлган тошкентлик , оилавий “Ҳавас” гуруҳи Ҳиндистон телеканали мусиқий танловида барчани лол колдирди. Иқтидорли фарзандлардан иборат мазкур оила ўз номи билан ҳавас қилишга арзийди. Гуруҳ Қаҳрамон ва унинг укаси, икки нафар синглисидан иборатдир. Ҳинд бошловчилари уларни саҳнага таклиф этар экан, “Қаҳрамон ва унинг оиласи, Тошкент, Ўзбекистон!” деб эълон қилди. Қаҳрамон ва унинг оиласи ҳақида, ватанимизнинг тарихий гўшалари, манзаралари акс этган видеоролик намойиш этилди.

Унда Қаҳрамон ўзини таништириб, шундай деди: “Менинг исмим Қаҳрамон. Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳридан келдим. Ҳинд мусиқасига иштиёқим ота-онам туфайли пайдо бўлган. Айниқса ҳинд мусиқаси, ҳинд қўшиқлари, Раж Капур иштирок этган фильмларни жуда яхши кўраман”. Шундан кейин “Ҳавас” гуруҳи саҳнага таклиф этилди. Қаҳрамон ҳакамлар ҳайъатига уларни номма-ном таништирди. “Синглим – Шаҳноза, укам – Достонбек, синглим – Робия”. Ҳакамлар ҳайъатига ҳиндистонлик машҳур кинорежиссёр, продюсер ва телебошловчи Коран Жоҳар бошчилик қилди. “Ҳавас” гуруҳи ҳинд қўшиғини ижро этиб бўлгач, ҳиндистонлик томошабинлар уларни ўрнидан турган ҳолда гулдурос қарсақлар билан олқишлади.

Бошловчи “Бошқаларни билмадим-у, улар ҳақиқий ҳинд оиласига ўхшар экан”, деди томошабинларга қараб. Унинг гапини Каран Жоҳар давом эттирди: “Жуда ҳам тўғри айтдингиз!”. “Қаҳрамон Ҳиндистонга ота-онаси билан ташриф буюрган!”, деб маълум қилди бошловчи. “Марҳамат, уларни саҳнага таклиф этинг!”, деди Каран Жаҳор. Саҳнага Қаҳрамоннинг ота-онаси кичкина қизалоқ билан бирга чиқди. Кичкинтой қизалоқни кўрган Каран Жоҳар уни эркалатмасдан туролмади, у қизчанинг исмини сўради, “Гулирайҳон”, деб таништирди оила бошлиғи. “Жудаям чиройли, жудаям ажойиб исм. Хуш келибсизлир! Бу жуда ҳам қувончли онлар! Саҳнада турган бутун бошли оила Ўзбекистондан ташриф буюрибди. Сизларни кўрганимиздан жудаям хурсандмиз. Энг асосийси кенжатойимиз, жажжи қизалоғимиз менга жуда ҳам ёқди. Саҳнага чиқиб уни бир эркалатсам!”, деб Каран Жоҳар саҳна томон йўл олди ва қизчани бағрига босиб, эркалади.

Шундан кейин бошловчи Каран Жоҳарга “Қаҳрамоннинг ота-онасини сизга айтадиган тилаклари бор экан”, деди. Сўзга чиққан она турмуш ўртоғи билан олий ўқув юртида бирга ўқиганини, айнан ҳинд мусиқаси орқали муҳаббатлари дунёга келганини билдириб, машҳур ҳинд актёри, режиссёри Раж Капурнинг қўшиғини турмуш ўртоғи билан бирга ижро этди. Уларнинг қўшиғига ҳакамлар ҳайъати ҳам жўр бўлди. Ҳиндистонлик санъаткорлар “Ҳавас” оилавий гуруҳининг чиқишини юқори баҳолаб, танловдаги иштироклари учун миннатдорчилик билдирди.


Шарҳлар

Бугун Ҳиндистонда парламент сайлови бошланди

19.04.2024, 15:45

Бугун, 19 апрель санасида Ҳиндистонда дунёдаги энг йирик парламент сайловлари бошланади. Бу ҳақда “РИО Новости” маълум қилди.Етти босқичдан иборат овоз беришларда 968 млн нафар рўйхатга...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1