АсосийJamiyat

​Тошкент халқаро аэропортида учиш-қўниш йўлакларини таъмирлаш ишлари бошланди

'​Тошкент халқаро аэропортида учиш-қўниш йўлакларини таъмирлаш ишлари бошланди'ning rasmi

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида учиш-қўниш йўлаклари капитал таъмирдан чиқарилиши ҳақида маълум қилди.

Шу сабабдан 1 июндан 31 июлга қадар аэропортда парвозларни амалга ошириш учун фақат битта учиш-қўниш йўлагидан фойдаланилади.

Қайд этиш лозимки, шунга қарамай барча рейслар ўз вақтида амалга оширилади.

Бошқа янгиликлар