АсосийSport

“Реал” дарвозабони финалда ҳакамлик қилди

'“Реал” дарвозабони финалда ҳакамлик қилди'ning rasmi

Мадриднинг “Реал” клуби Кардифф шаҳридаги “Миллениум” стадионида ўтган Европа Чемпионлар лигаси финал ўйинида “Ювентус”ни(4:1) мағлубиятга учратди ва кетма-кет иккинчи мавсум мазкур мусобақада ғолиб чиқди.

“Реал”нинг заҳира дарвозабони Кико Касилья эса учрашув сўнггида заҳира ҳакамининг электрон таблосини қўлига олди ва 89-дақиқада амалга оширилган ўзгаришни (Тони Кроос ўрнига Алваро Мората) шахсан амалга оширди. Бундан ташқари, учрашув учун қўшиб берилган дақиқани ҳам айнан у оммага таништирди.

Ўйин якунланганидан сўнг, “Реал” эришган 12-кубок туфайли электрон таблога 12 сонини ёзди.

Бошқа янгиликлар