Германиянинг “Вольфсбург” жамоаси ҳимоячиси Рикардо Родригес Италиянинг “Милан” клубига ўтди. Бу ҳақда “россонерилар”нинг расмий сайтида маълум қилинди, деб хабар бермоқда iSport.ua.
Маълум бўлишича, миланликлар Родригес билан 2021 йилга қадар шартнома имзоланган. Трансфер қиймати 18 млн еврога баҳоланмоқда.
Якунланган мавсумда швейцариялик футболчи Бундеслигада 24 ўйинда майдонга тушди ва иккита гол киритиб, 3 та голга ассистентлик қилди.






