Мадрдининг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич Хорватияда 2016/17 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Маҳоратли ярим ҳимоячи ушбу ном учун курашда Марио Манжукич (“Ювентус”), Иван Перишич (“Интер”) ва Даниэль Субашични (“Монаок”) ортда қолдирди.
Қайд этиш керакки, Лука Модрич қаторасига бешинчи марта Хорватияда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилмоқда.