АсосийSport

Тарихий натижа: Андорра 2004 йилдан буён илк марта ғалаба қозонди

'Тарихий натижа: Андорра 2004 йилдан буён илк марта ғалаба қозонди'ning rasmi

Европа минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи 6-турида Андорра терма жамоаси ўз майдонида Венгрия футболчиларини қабул қилиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Андорра терма жамоаси 2004 йилдан буён биринчи марта ғалаба қозонди. Ўз тарихида эса ушбу муваффақият Андорра учун иккинчи ғалаба сифатида қайд этилди. Бу ҳақда iSport.ua хабар бермоқда.

Бунгача Андорра 2004 йилда ЖЧ–2006 саралашида Македонияни мағлуб этганди (1:0). ЖЧ-2018 саралашида 6та ўйиндан сўнг "B" гуруҳида 4 очко билан охирги ўринда бормоқда.

Бошқа янгиликлар