АсосийSport

Муборак шаҳридаги стадионда ёнғин келиб чиқди (Фото)

'Муборак шаҳридаги стадионда ёнғин келиб чиқди (Фото)'ning rasmi

Куни кеча Қашқадарё вилояти Муборак шаҳридаги Баҳром Вафоев номли стадионда кучли ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Sports.uz хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, “Машъал” футбол клубига тегишли стадионнинг 90 кв.м ҳудуди ёниб кул бўлган.

Ушбу ёнғиндан сўнг ўйингоҳда футбол ўйнаш имкони йўқ, сабаби стадионниг бош биноси айни вақтда яроқсиз аҳволга келиб қолган. Энди жамоа уй учрашувларини қаерда ўтказиши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Бу масала юзасидан якуний қарорни клуб раҳбарияти қабул қилади.

Бошқа янгиликлар