АсосийSport

КК–2017. Чили Камерунни таслим қилиши учун анча тер тўкди (Видео)

'КК–2017. Чили Камерунни таслим қилиши учун анча тер тўкди (Видео)'ning rasmi

Россияда бўлиб ўтаётган Конфедерациялар Кубоги–2017 турнири "B" гуруҳидаги дастлабки баҳс бўлиб ўтди. Унда Камерун терма жамоаси Чили термасига қарши майдонга тушди.

Қизиқарли кечган баҳсда жанубий америкаликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Артуро Видаль ва Варгас муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳнинг иккинчи баҳсида Германия терма жамоаси бугун Осиё чемпионлари ҳисобланган австралиялик футболчиларга қарши майдонга тушишади. Ушбу ўйинда ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов видео ассистент бўлиб ишлайди.

Камерун – Чили 0:2 (0:0)

Голлар: Видаль, 81, Варгас, 90+1.

Камерун: Ондоа, Нгаде-Нгажуи, Фэ, Мабука, Тейку, Сутчин-Жум, Замбо, Бассогог, Муканжо, Абубакар, Сиани (Нгамале, 86).

Чили: Эррера, Исла, Босежур, Хара, Диас, Медель, Видаль, Арангис (Сильва, 71), Варгас, Фуэнсалида (Валенсия, 64), Пуч (Санчес, 58).

Огоҳлантириш: Хара (66).

Бошқа янгиликлар