Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Испанияда унга бўлаётган муносабатлардан чарчади. Бу ҳақда футболчи жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан билан бўлган суҳбатда айтган.
“Испанида менга жиноятчидек муносабатда бўлишмоқда. ОАВдан бошлаб ҳар бир инсонгача” – деди португалиялик футболчи.
Франциялик мутахассис Роналдуга қўнғироқ қилиб, уни “Қироллик клуби”да олиб қолишга уринган. Португалиялик қарор қабул қилиб бўлган ва унинг фикрини ҳеч ким ўзгартира олмайди.