АсосийSport

КК–2017. Мексика иродали тарзда Янги Зеландияни таслим қилди (Видео)

'КК–2017. Мексика иродали тарзда Янги Зеландияни таслим қилди (Видео)'ning rasmi

Конфедерациялар Кубоги–2017 турнири “А” гуруҳи 2-турида Мексика хамда Янги Зеландия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Қизиқарли кечган беллашувда мексикаликлар 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Хименес хамда Перальталар томонидан киритилган икки гол “ацтеклар”га ғалаба келтирди.

Ушбу гуруҳнинг яна бир ўйинида Россия терма Португалияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мексика – Янги Зеландия 2:1

Голлар: 0:1 – 42 Вуд, 1:1 – 54 Хименес, 2:1 – 72 Перальта.

Мексика – Талавера, Сальседо (Морено, 33; Маркес, 68), Араухо, Аланис (Эррера, 46), Рейес, Фабиан, Акино, Дамм, Перальта, Хименес, дос Сантос.

Янги Зеландия – Маринович, Дюрэнт, Смит, Уинн, Бокселл, Рохас (Барбарусес, 73), Льюис (Туилома, 58), Томас, Вуд, Ингэм (Пэттерсон, 82), Макглинчи.

Огоҳлантиришлар: Томас (26), Эррера (90), Бокселл (90), Рейес (90).

Бошқа янгиликлар