1

​Тошкентда 11 минг доллар ва 19 млн сўм пулни ўмарган икки нафар аёл қўлга олинди

ЖИНОЯТ 22.06.2017, 11:55
Теглар: Доллар, Аёл, Тошкент
​Тошкентда 11 минг доллар ва 19 млн сўм пулни ўмарган икки нафар аёл қўлга олинди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида номаълум шахс томонидан амалга оширилган ўғирлик жинояти аниқланди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабар берилишича, номаълум шахс томонидан асли қашқадарёлик бўлган, ҳозирда вақтинча Чилонзор туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган Б.Мнинг уйига эшик қулфини калит танлаш йўли орқали очиб кириб, у ердан умумий қиймати 17.000.000 сўмлик 7 турдаги сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари ва шу хонадонда меҳмонда бўлган Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи, хусусий тадбиркор, 1988 йилда туғилган М.Лга тегишли ичида 2.000.000 сўм пули ва 11.000 АҚШ доллари бўлган сумкасини ўғирлаб кетган.

Ички ишлар органларининг тезкор кўрган чоралари натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи икки нафар аёл 1973 йилда туғилган А.Б ва 1974 йилда туғилган Н.А содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда,Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати

Шарҳлар

Доллар курси анча кўтарилди

22.04.2024, 16:16

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрельда амалда бўладиган қийматини эълон қилди. АҚШ доллари курси 21,00 сўмга ошиб, 12 711,00 сўм этиб белгиланди.Евро курси 12,22...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Долларнинг расмий курси бироз тушди

19.04.2024, 16:31

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 апрельда амалда бўладиган қийматини эълон қилди. АҚШ доллари курси 7,00 сўмга тушиб, 12 690,00 сўм этиб белгиланди.Евро курси 21,43...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1