АсосийSport

КК–2017. Санчеснинг голи Германия билан ўйинда Чилининг ғалабаси учун етарли бўлмади (Видео)

'КК–2017. Санчеснинг голи Германия билан ўйинда Чилининг ғалабаси учун етарли бўлмади (Видео)'ning rasmi

Конфедерациялар Кубоги–2017 мусобақаси “B” гуруҳи 2-турида Европа чемпиони Германия терма жамоаси Жанубий Америка чемпиони Чили билан куч синашди.

Анчагина қизиқарли, курашларга бой ва эҳтиросли ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. 6-дақиқада Алексис Санчес ҳисобни очди.

41-дақиқада эса Штиндль ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Ўйинда бошқа голлар киритилмади.

Германия – Чили 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар: 0:1 – 6 Санчес, 1:1 – 41 Штиндль.

Германия – тер Стеген, Мустафи, Хектор, Зюле, Гинтер, Дракслер, Киммих, Джан, Горетцка, Руди, Штиндль.

Чили – Эррера, Исла, Босежур, Хара, Видаль, Эрнандес, Варгас (Родригес, 82), Арангис (Сильва, 90), Санчес, Диас, Медель (Диас, 71).

Огоҳлантиришлар: Штиндль (20), Руди (60), Санчес (64), Босежур (79).

Бошқа янгиликлар