АсосийSport

“Арсенал” франциялик ҳужумчи учун катта пул сарфлашга тайёр

'“Арсенал” франциялик ҳужумчи учун катта пул сарфлашга тайёр'ning rasmi

“Арсенал” клуби раҳбарияти “Лион” ҳужумчиси Александр Ляказетт трансфери бўйича музокараларни бошлади, деб хабар бермоқда Merto нашри.

Лондонликлар Франция терма жамоаси ўйинчиси учун 44 млн фунт таклиф қилмоқдалар. Ўз навбатида «Лион» ҳам ушбу таклифни қабул қилишга рози.

Кейинги ҳафтада “тўпчилар” Ляказетт билан шахсий шартнома борасида келишиб оладилар. Аввалроқ, трансферга қўйилган таъқиқ сабаб, ҳужумчининг “Атлетико”га ўтиши бекор қилинган эди.

Бошқа янгиликлар