1

​"Келиним ҳомиладор, қон босими кўтирилиб кетаяпти..."

САЛОМАТЛИК 27.06.2017, 13:03
​"Келиним ҳомиладор, қон босими кўтирилиб кетаяпти..."
  • "Эҳтимол кун иссиқ бўлганигами билмадим, шу кунларда келинимнинг тоби йўқ. Тез-тез боши оғриб қолаяпти. Қон босимини ўлчасак, кўтарилган бўлади. Фарзанд кутаётган аёлда артериал қон босимининг кўтарилиши хавфли дейишганига хавотирдаман. Бундай пайтда нима қилиш керак?"

Гулсум Мамажонова, Навоий вилояти

Саволга акушер-гинеколог Гулнора ПЎЛАТОВА жавоб беради:

  • Вазиятга баҳо беришда ҳомиладорликни режалаштиришдан аввал ҳам қон босимининг кўтарилиши содир бўлганми ёки йўқ, аниқлаштириш зарур. Бордию аввалдан гипертензия мавжуд бўлиб, аёл даволаниб келган бўлса, касаллик хуружларининг олдини олиш мақсадида шифокор билан бамаслаҳат иш кўриш лозим. Агар артериал қон босими тўсатдан «сакрай» бошласа ва бир неча маротаба такрорланса, ушбу ҳолатга бирламчи артериал гипертензия сифатида қараш мумкин. Бирламчи гипертензия фарзанд кутаётган аёл учун жиддий муаммоларга сабаб бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шунинг учун тиббий текширувлардан ўтиш ва безовталик омилини аниқлаш лозим. Тиббий хулоса бўлажак онада артериал гипертензиянинг I,II босқичларини кўрсатса, даво чоралари уй шароитида ўтказилиши мумкин. Хасталикнинг III, IV даражалари аниқланганида эса стационар шароитида муолажа қилиш лозим. Негаки бу ҳолатда артериал гипертензия буйрак, юрак ва бошқа муҳим ички аъзолар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Артериал қон босими кўтарилганида аввал йирик ва артериол тизим босими ўзгаради. Организм меъёрий жараённи тиклаш мақсадида майда қон томирларни сиқа бошлайди. Бунинг натижасида шиш пайдо бўлиб, тўқималар озиқланиши бузилади. Занжир реакцияси юзага келиб, моддалар алмашинуви жараёни ҳам издан чиқади. Хавфли томони мазкур ҳолат ривожланаётган ҳомила ва йўлдошга таъсир кўрсатиши мумкин. Фетоплацентар етишмовчилик (йўлдош томирларида қон айланишининг бузилиши) нинг келиб чиқиш сабаблари айни шу ҳолат билан изоҳланади. Келинингизни шифокор кўригига олиб боринг, ҳозирда артериал гипертензиянинг ҳар қайси даражаси ҳомиладорликка мос тарзда даволанмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1