АсосийSport

"Реал Мадрид" 18 ёшли вундеркинд билан келишувга эришгани маълум қилинди

'"Реал Мадрид" 18 ёшли вундеркинд билан келишувга эришгани маълум қилинди'ning rasmi

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти "Монако" ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан келишувга эришди. Бу ҳақда Marca нашрига асосланиб, Daily Mail хабар бермоқда.

Манбада ёзилишича, 18 ёшли франциялик футболчи Мадрид клуби машғулотлар базасига келиб музокаралар ўтказган. Маълум бўлишича, футболчи “қироллик клуби” билан 6 йиллик шартнома имзолайди ва йиллик маоши 6-7 миллион еврони ташкил қилади.

Аввалроқ, ПСЖ раҳбарияти Мбаппе отаси билан трансфер борасида келишувга эришганлиги айтилган эди. Футболчининг ўзи эса топ клубларнинг қизиқишига қарамасдан яна бир йил "Монако"да қолмоқчи. Бунга ЖЧ-2018га яхшироқ тайёргарлик кўриш асосий сабаб деб қарамоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар