1

​«ЮЗДАГИ ДОҒЛАР ЖИГАР КАСАЛЛИКЛАРИДАН ДАРАКМИ?»

САЛОМАТЛИК 18.07.2017, 14:49
​«ЮЗДАГИ ДОҒЛАР ЖИГАР КАСАЛЛИКЛАРИДАН ДАРАКМИ?»

Ёшим 38 да. Юзимда катта – кичик жигарранг доғлар пайдо бўлаяпти. У қадар кўзга ташланмасада, пардоз қилаётганимда сезилади. Доғлар ўнг қўл кафтимда ҳам бор. Дугоналаримдан бири бу жигар фаолияти билан боғлиқ ўзгариш деди, айтинг-чи шу ростми?

Ҳилола Саттарова, Навоий вилояти

  • Саволга олий тоифали шифокор – терапевт Нодира ҲАМРОЕВА жавоб беради:
  • Нотўғри овқатланиш, носоғлом турмуш тарзи, дори препаратларини кўп миқдорда ва пала – партиш қабул қилиш, зарарли одатлар ва экология таъсири жигарни хасталантиради. Организмнинг фильтри ҳисобланган аъзодаги ўзгаришлар эса дастлаб ташқи тарафлама аёнлик беради, аммо кўпчилик буни пайқамайди. Жигар фаолиятидаги бузилишларга ишора қилади:
  • Пешонадаги чуқур жойлашган ажинлар, улар қанчалик кенг ва яққол кўзга ташланадиган даражада бўлса жигар дисфункциясига ишора деб билинг;
  • Жигарда бир қанча биокимёвий жараёнлар содир бўлади. Хусусан, тери ранги учун жавобгар меланин пигменти алмашинувини ҳам. Ушбу ҳодиса терида жигарранг ва яшилсимон пигмент доғларнинг пайдо бўлиши билан кечади. Одатда доғлар оқартирувчи муолажаларга бўй бермайди, шундан ҳам билиш мумкинки, бу жигарнинг иши;
  • Юқорида жигарни инсон организмининг фильтри дедик, мана шу фильтр зарарли токсинлар ҳамда чиқит моддаларнинг ташқарига чиқиши учун хизмат қилади. Агар жараёнда носозлик келиб чиқса, организмнинг кераксиз «хом-ашё» си тери ёғ безларида тўпланади ва терингизнинг ёғлилик даражаси ошиши мумкин. Англаганингиздек, терининг ҳаддан ортиқ ёғланиши ҳам жигар фаолиятидаги ўзгаришлардан дарак бериши мумкин;
  • Жигар функциясининг бузилиши организмда озиқ моддаларнинг қабул қилинишини секинлаштиради. Бу эса дастлаб соч тузилишида акс этади. Эрта соч оқаришининг сабабларидан бири дея жигар касалликлари айтилиши бежизга эмас;
  • Кўзгуга боқинг-да, кўз оқ пардасининг рангига аҳамият беринг. Аксарият жигар хасталикларида оқ парда сарғимтир тус олади;
  • Тил устки қисми рангининг ўзгариши, милклар яллиғланиши ва оғиз бўшлиғи касалликлари ҳам жигардаги ўзгаришлар туфайли келиб чиқиши мумкин.

Гувоҳи бўлганингиздек, жигардаги ўзгаришлардан дарак берувчи аломатлар кўп. Сизда қай бири кузатилаётганига қараб, албатта шифокорга мурожаат қилинг. Ўз вақтида бажарилган даво чоралари, кейинги асоратларнинг олдини олишда муҳимдир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1