АсосийSUG'DIYONA

КЕЧКИ ТАОМГА КАРАМЛИ САЛАТ ТАЙЁРЛАЙМИЗ!

'КЕЧКИ ТАОМГА КАРАМЛИ САЛАТ ТАЙЁРЛАЙМИЗ!'ning rasmi

Сизга қуйида тавсия қилинаётган салат кечки таомга ажойиб шерик бўла олади. Уни тайёрлаш жуда осон.

Зарур масаллиқлар: 150 гр. қайнатилган товуқ гўшти, 1 катта бўлак карам (250 гр.), 1 бош пиёз, майонез, кўкатлар, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Карам ва қайнатилган товуқ гўштини сомонча шаклида тўғранг. Пиёзни эса ҳалқа шаклида тўғрайсиз.

2. Масаллиқларга майдаланган кўкат ва майонезни қўшинг. Туз, мурч сепиб, яхшилаб аралаштирсангиз, салат тайёр.





Мазкур салат 2 кишига мўлжалланган бўлиб, у 15 дақиқада тайёр бўлади.

    Бошқа янгиликлар