АсосийJinoyat

​ҚИММАТГА ТУШГАН “МУҲАББАТ”

'​ҚИММАТГА ТУШГАН “МУҲАББАТ”'ning rasmi

Бирон бир ишни бошлаш осон кечмайди. Немисларда ҳам “ҳамма ишнинг бошланиши оғир” деган мақол бор. Қанча меҳнат, маблағ ва тинимсиз ҳаракат зарур.

Ҳужжатларни тўғрилаш, маълум бир бинодаги фаолиятини йўлга қўйиш Дилшод Йўлдошевга ҳам осон кечмади. “Хоразм Юксак Тараққиёт” МЧЖни ташкил қилиб, унга раҳбарлик қилиш масъулиятини янада оширди, бироқ, бу ҳолат узоққа чўзилмади. Қўлга киритилган ютуқ, яъни, ишдан олинаётган даромадлар унинг хаёлини бузди. Хўжалик молларини сотиш дўкони, маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари фаолияти ҳам бир текис йўлга қўйилди.

Бора-бора ҳаммаси изга тушди. Бундан мамнун бўлган Д. Йўлдошевнинг кўнгли яна бошқа нарсаларни ҳам тусай бошлади. Бу орада у Интизор Қўшшаева (фамилияси ўзгартирилган) исмли қиз билан танишиб, у билан анча пайт гаплашиб юрди. Бора-бора муносабатлар ҳам чуқурлаша борди. Шу зайлда вақт ҳам ўтаверди.

  • Интизор, йиғиб қўйган пулинг бўлса, менга бер. Бир режа тузганман. Уни амалга оширсам, катта даромад кўрамиз. Фойданинг бир қисми сенга тегади.
  • Албатта, ахир, мени яқин инсонимсан. Кўрасан, ҳадемай сенга уйланиб, биргаликда бахтли яшаймиз!
  • Хавотир олма, тўлайман! – дарҳол Интизорнинг гапини чўрт кесди Дилшод. – наҳотки менга ишонмасанг? Ахир кўриб турибсан, тинмай ҳаракат қилпман. Ҳали ҳаммасини қайтараман. Ошиғи билан!
  • Ҳечқиси йўқ, муҳаббатимизнинг меваси дунёга келишига қарши эмасман. Режалаштириган ишлар битсин, дарров уйингга совчи жўнатиб, тўйни ҳам ўтказамиз.

Ишонч билан айтилган бу гапларга Интизор ишонди. Синглисининг номида бўлган пластик карточкани кўп зтмай қўлига тутқазди.

— Ичида 11 000 000 миллион сўмдан ошиқ пул бор. Ишлатинг, лекин айтганингиздек даромадга мен ҳам шерикман.

Бу гапларга ишонган Интизор уни алдаши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмасди.

Орадан маълум вақт ўтди. Бироқ, пулдан ҳам, фойдадан ҳам дарак бўлмади. Бунинг устига синглисининг контракт тўлови ҳам бор.

Интизор нима қилишини билмай боши қотди. Охири юрак бетлаб, шу ҳақда гапирди.

— Синглимнинг пластиги...

Бу жавобдан кўнгли таскин топди. Дилшод ҳам ваъдасида туриб, контракт пулининг маълум қисмини тўлади.

Бекорга шубҳаланган эканман, яхшиям бу ҳақда ўзига билдирмаган эканман, уялиб қолардим, деганча ширин хаёлларда юраверди.

Дилшоднинг ширин сўзлари, қоп-қоп ваъдалири Интизорни эс-ҳушидан айириб қўйгани боис, бутун инон-ихтирёрини ҳам унга топширганини сезмай қолди. Хуфиёна учрашувлар ҳам ўз натижасини узоқ куттирмади. Интизор ҳам ўзида кутилмаган ҳолат юз бераётганлигини сезди. Бу ҳақда Дилшодга айтганида, у пинагини бузмади:

Аммо, ўша кундан бошлаб, Дилшоднинг унга бўлган имуносабати ўзгарган, ширин сўзлар, навозишлар ўрнини қўполлик, жаҳл, ғазаб эгаллаганди. Ҳатто бўлар-бўлмасга Интизорга қўл кўтаришни ҳам одат қилиб олди. Бу ҳам етмагандек, Интизорнинг гумонаси ҳам нобуд бўлди. Орадан бироз вақт ўтиб, яна шу ҳолат такрорланди. Бу гал ҳам худди шундай бўлди.

Интизор бунга йигитни асосий сабабчи деб биларди, чунки тез-тез ўрталарида юз берган жанжаллар, еган калтаклари, берган озорлари таъсирида боламдан айрилдим деб ўйларди. Сўнгги пайтларда ўрталаридаги келишмовчилик, ўзаро жанжаллар сони ортиб борарди. Дилшод ҳам баъзан дўконга келган мижозларга қўпол муомала қилар, ҳатто бир гал бу ҳолат катта жанжалга айланганди. Еган калтаги камдек, сочини ҳам кесиб ташлаганлиги алам қилган, бунинг устига ҳомиласидан ажралган Интизор ички ишлар бўлимига бориб, бўлиб ўтган ҳолат юзасидан ариза ёзиб, Дилшодга нисбатан қонуний чора кўришларини сўради.

Ариза асосида ҳолат батафсил ўрганилиб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Аниқланган далиллар, суд тиббий экспертиза хулосалари, шифокорлар, гувоҳлар кўрсатмалари ҳам инобатга олинган ҳолда жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди томонидан ҳукм ўқилиб, судланувчи Д. Йўлдошевга нисбатан тегишли тартибда жазо тайинланди.


Элмурод МАТСАПАЕВ,

Урганч шаҳар прокурорининг ўринбосари,

Наргиза Бўронова,

Журналист

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар