1

Таомномага қараб ташхис

САЛОМАТЛИК 31.07.2017, 10:06
Теглар: Саломатлик
Таомномага қараб ташхис

Маълумки барча жониворлар ўз озуқасини инстинкт орқали топиш хусусиятига эга. Бизда инсонларда ҳам шундай озуқий интуиция мавжуд, аммо афсуски хар доим хам организмимизнинг бу сигналларига қулоқ тутавермаймиз. Овқатга нисбатан ҳис этиш инстинктини қандай англаш ва шакллантиришни тушуниб олсангиз, ўзингиз учун энг яхши диетолог бўлишингиз турган гап.Бунинг учун эса шунчаки, иштаҳангизга қулок тутинг ва муаммоингиз айнан нимада эканлини анлаб олинг.

1. Ёғ суртилган нону сердумба гўшт кўнглингизни айнитадими?

Унда зудликда шифокорга учранг ва УЗИ текширувидан ўтинг.Чунки сизнинг ўтингиз яллиғланган ёки унда тош пайдо бўлганлиги эҳтимолдан холи эмас. Шунингдек, бундай ҳолатлар вирусли гепатитнинг яширин турида ҳам намоён бўлади. Оқибатда зарарланган жигарингиз сифатсиз зардоб ажрата бошлагани учун ҳам ёғли овқатлар кўнглингизни айнитаётган бўлиши мумкин. Чунки бундай зардоб организмга тушган ёғни жуда ёмон парчалайди.

2. Сутли бўтқаларга сира хушингиз йўқми?

Демак организмингизга кальций етишмайди. Буни ишонч билан айтишимизга сабаб, аёлларнинг деярли 30,5-33,1 %и айнан шу модда етишмаслигидан азият чекадилар.Сутли, айниқса манна ёрмали бўтқалар организмнинг ички муҳитини «ачитиш» орқали тиш ва суяклардаги мухим микроэлементларнинг ажралиб чиқишига кўмаклашади. Шу сабабдан ҳам сут маҳсулотларига “аллергияси” борлар одатда бўр ёки оҳак ғажишни яхши кўради.

3. Бирдан ширинликка ружу қўйдингизми?

Агар бунга қадар ширахўрлик сизга ёт бўлиб келган экан, демакки бу иштиёқнинг жиддий сабаблари бор. Бу шунчаки лаҳзалик истак эмас, аксинча сизнинг миянгиз “глюкозааа!” деб бонг ураётганидан далолатдир. Чунки қонингизда айнан ана шу модда кескин камайиб кетган. Тезда бир пиёла новвот чой ичиб олсангиз, нақадар роҳатланганингизни ўзингиз ҳам сезасиз.

4. Баъзида қуруқ ёрмалар (айниқса гречка)ни хомлигича егингиз келадими?

Сизга темир моддаси етишмаётганидан далолатдир. Кўнглингиз тортаётган бу нарсани ейишдан уяларсиз ва ё буни бир бемаъниликка йўярсиз, аммо тушунинг забонсиз организмингиз бундан ортиқ иштаҳа очар, ишончли ва албатта ейиш мумкин бўлган усулни билмайдида. Бироқ ўзингиз буни билишингиз шарт. Яхшиси бундай пайтда ўзингизни бир бурда қора нон ва гўшт, ундан кейин эса битта олма билан сийланг.

5. Хаёлингиздан шоколадли торту кремли пирожнийлар кетмай қолдими?

Кузги ёғинли кунларнинг бошланишида негадир организмда тушкунлик ҳолати юзага келади. Ёғли ва ширин пишириқлар кишига мисли ўтириб қолган батарейкаларга аккумлятор каби зарурдир. Бош мия катакчалари бу маҳсулотлардан куч олиб, сизни қувонч гормонлари билан озиклантиради.

6. Бутун бошли оқ пиёз ёки саримсоқни паққос туширгингиз келяптими?

Бу иммунитетингиз пасайганидан далолат. Шамоллашдан эҳтиёт бўлинг. Аммо шунчаки кўпроқ гўштли қовурдок еб юборган бўлишингиз ҳам мумкин. Оқ пиёз ва саримсоқ хайвон оқсилларини тезда парчалаб юборади.

7. Ҳатто тушингизда ҳам қизил мевалар егингиз келяптими?

Зудликда окулистга учрашинг. Кўриш қобилиятингизда муаммо пайдо булибди. Айнан маймунжонлар, айниқса черника А витаминига бой бўлиб, кўриш қобилиятини тиклашга қўмаклашади.

8. Қатиқ, карам тузламаси, лимон, анор ва бошқа нордон шарбатларни ёқтирмасангиз…

Демак ошқозон кислотаси ошиб кетган. Аксинча,кўнглингиз фақат шу нарсаларни тусаса, демак пасайган.

9. Агар аёл киши ёғли, ўткир соя ушилган қайлалару ёнғоас ейишга муккасидан кетган экан, демак унинг тухумдонларида гормон ажралиб чиқиш миқдори пасайиб кетган. Бунинг боиси эса чарчоқ ва стерсслардир.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1