12.11.2013 09:16
Абдулазиз Комилов Испанияга ташриф буюради
Вазирлик матбуот хизматининг хабар беригича, 4–7 ноябрь кунларига мўлжалланган мазкур ташриф доирасида Испания ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазири Хосе Мануэл Гарсия–Маргальо, Бош кортеслар палатаси раҳбарияти, шунингдек яна қатор вазирликларда учрашув ва музокаралар олиб бориш кўзда тутилган. Уларда иккитомонлама алоқалар, халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинади.





