1

​АЁЛЛАР ОШХОНАДА СПОРТЧИЛАРНИНГ ОЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИДА ҚОЗОНГАН РЕКОРДИДАН МИНГ КАРРА КЎПРОҚ НАТИЖАГА ЭРИШИШАР ЭКАН

СУҒДИЁНА 03.08.2017, 11:01
​АЁЛЛАР ОШХОНАДА СПОРТЧИЛАРНИНГ ОЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИДА ҚОЗОНГАН РЕКОРДИДАН МИНГ КАРРА КЎПРОҚ НАТИЖАГА ЭРИШИШАР ЭКАН

Аёлларнинг ошхона юмушини бажариши худди давлат ишига отлангандек гап экани ҳеч кимнинг хаёлига келмайди. Гоҳида катта иштиёқ, баъзида эса истамайгина юмушни бажаришга киришади. Шунга қарамай, аёллар ошхонада спортчиларнинг Олимпия ўйинларида қозонган рекордидан минг карра кўпроқ натижага эришишларини тадқиқотчилар тан олган...

Германиялик руҳшунослар қизиқ статистикани ишлаб чиқишди.

Аёллар бир йилда...

  • ...икки фарзанд ва турмуш ўртоғига таом тайёрлаш жараёнида 18000 санчқи, 13000 ликопча, 8000 пиёла, 3000 кастрюль, сковородка ва бошқа ошхона анжомларини ювар экан. Буларнинг умумий оғирлиги бир йилда 5 тоннани ташкил қилади.
  • ...овқат тайёрлаш жараёнида ошхонанинг ичида 2000 км. Йўл босади.
  • ...кир ювиш ва либосларга дазмол босиш учун 200 соат вақт сарфлайди.
  • ...пол артишга 70 соат ажратади.
  • ...кийим тахлаш учун 250 соат вақтини шкаф олдида ўтказади.

Биласизми?..

1. Кир ювиш тракторчиларнинг

2. Кийимларни дазмоллаш ғишт терувчининг

3. Дераза ва пол артиш юк машина ҳайдовчиларининг

4. Фарзандларга бир соат вақт ажратишнинг ўзи эса спортчининг бир матч регби ўйнаши билан тенг экан.

Хурматли эркаклар! Юқорида келтирилган рақамларга эътибор беришингизни сўрардик. Сизнинг назарингизда арзимас ишдек туюлган уй юмушлари аслида яхшигина куч ва вақт талаб этишига амин бўлсангиз ажабмас! Камига рафиқангиз ўз соҳаси бўйича ишласа, зиммасига икки карра кўпроқ оғирлик тушади. Швейцариялик тадқиқотчиларнинг таҳлилларига кўра аёллар ҳам уй, ҳам ишига 1,5 миллиард соат сарфлар экан.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1