Туркияда мамлакат Суперкубоги ўйини билан янги мавсумга старт берилди. Унда амалдаги чемпион “Бешиктош” кубок сохиби бўлган “Коньяспор”га қарши баҳс юритди.
Мазкур беллашувда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, барча учун кутилмаганда “Коньяспор”нинг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа, “Коньяспор” янги мавсумни биллур Кубок билан бошлади.
“Бешиктош” — “Коньяспор” — 1:2 (0:1)
Голлар: Траоре, 33 (0:1); Тосун, 77 (1:1); Скубич, 90+1 (1:2, пенальти).