Кеча тунда Франциянинг Марсель шаҳридаги мухташам “Велодром” стадионида Франция чемпионати 1-туридан ўрин олган “Марсель” – “Дижон” ўйини бўлиб ўтди.
Турнинг энг сўнгги баҳсида мезбонлар рақибларини 3:0 ҳисобида мағлуб этишининг уддасидан чиқдилар ва мавсумдаги илк 3 очкони қўлга киритдилар.
Марсель – Дижон 3:0 (0:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 51 Н`Жи, 2:0 – 54 Товен, 3:0 – 72 Н`Жи.
Марсель – Манданда, Сакаи, Рами, Роланду, Эвра, Лопес, Луис Густаво (Сертич, 87), Сансон (Замбо-Ангисса, 60), Товен, Жермен, Пайет (Н`Жи, 46).
Дижон – Рене, Розье, Ямбере, Лотоа (Варро, 10), Хаддади, Марье, Амальфитано, Квон Чхан Хун, Саид (Бальмон, 66), Слити (Саммаритано, 59),Жанно.
Огоҳлантириш: Луис Густаво (36).