1

УРГАНЧДА ЎЗ ТОМОРҚАСИДА НАША ЕТИШТИРГАН ШАХС АНИҚЛАНДИ

ЖИНОЯТ 07.08.2017, 10:37
УРГАНЧДА ЎЗ ТОМОРҚАСИДА НАША ЕТИШТИРГАН ШАХС АНИҚЛАНДИ

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси жуда юқоридир. Жамиятимизда шу заҳри қотил билан савдо қилувчи, уни ўз уйида парваришлаб етиштирувчилар оз бўлсада топилиб туради.

Яқинда Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор вакиллари томонидан ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда Урганч туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз томорқасида наша етиштирган шахс аниқланди.

Вилоят божхона ахборот хизмати хабарига кўра, Чаккашоликор қишлоғида яшовчи фуқаро Д.Мадраҳимовнинг хонадони амалдаги тартибларга мувофиқ ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ховлидаги томорқада 11 туп каннабис ўсимлиги “барқ” уриб ўсаётганлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давомида аниқлаган мазкур наркотик гиёҳларнинг умумий оғирлиги салкам 1.7 кг.ни такшил қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Д.Мадраҳимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда юртдошларимиздан шунга ўхшаш ҳолатлардан хабардор бўлсалар, Хоразм вилояти божхона бошқармасининг (0362) 224-59-20 рақамли ишонч телефонига мурожаат этишларини сўраймиз.

Маълумот берган шахсларнинг исми-шарифлари сир сақланиши кафолатланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1