АсосийJamiyat

​АНДИЖОНДА АВТОМАШИНАЛАРНИ ТУНАБ КЕТАЁТГАН ШАХС ҚЎЛГА ОЛИНДИ

'​АНДИЖОНДА АВТОМАШИНАЛАРНИ ТУНАБ КЕТАЁТГАН ШАХС ҚЎЛГА ОЛИНДИ'ning rasmi

Андижон туман “Ойжамол” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида номаълум шахс Андижон шаҳрида яшовчи 1982 йилда туғилган Ш.Мга тегишли бўлган Spark русумли автомашинасини олди эшигини темир жисм билан очиб, автомашина салонида бўлган 3 дона уяли телефон аппарати, 100 АҚШ доллари ва 1.900.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Кўрилган чоралар натижасида номаълум шахс аниқланиб ушланди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизматихабар бермоқда.

У Андижон шаҳрида яшовчи 1971 йилда туғилган Э.Б бўлиб чиқди. Ашёвий далил сифатида 100 АҚШ доллари ва 1 дона телефон аппарати ва 450.000 сўм пуллар олинди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддасини 2-кисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу фуқаронинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар