АсосийJamiyat

АНДИЖОНЛИК ЭРКАК МАСТ ҲОЛАТДА КЕЛИНИНИ ПИЧОҚЛАМОҚЧИ БЎЛДИ

' АНДИЖОНЛИК ЭРКАК МАСТ ҲОЛАТДА КЕЛИНИНИ ПИЧОҚЛАМОҚЧИ БЎЛДИ'ning rasmi

Андижон шаҳрининг Пушкин кўчасида шаҳар ички ишлар бошқармаси ва ҳокимлик томонидан ташкил этилган “Маҳалла пости”да хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан ўзининг ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган Р.Т. тўхтатилиб текширилганида, ёнида хўжалик пичоғи борлиги аниқланди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.

Ундан нима сабабдан пичоқ олиб юргани сўралганда, оилавий келишмовчиликдан сиқилиб, маст ҳолда келинининг ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, уни ўлдирмоқчилигини айтади. Бироқ келини уйда бўлмаганлиги учун кўчага қидириб чиққанлигини маълум қилган. Айни вақтда ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида, суриштирув ишлари, шунингдек ҳудуд профилактика инспектори ва маҳалла фаоллари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар