Аввал хабар берилганидек, “Реал Мадрид” жамоаси УЕФА Суперкубоги учун баҳсда “Манчестер Юнайтед”ни 2:1 ҳсобида мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритди.
“МЮ”нинг португалиялик мутахассиси Жозе Моуриньо мураббийлик фаолиятида учинчи бор УEФА Суперкубоги учун кечган баҳсда мағлуб бўлди.
Бунга қадар у 2003 йили “Порту” жамоаси “Милан”га (0:1), 2013 йили эса “Челси” клуби билан “Атлетико”га пенальтилар сериясида мағлуб бўлган эди.
Шундай қилиб, Жозе УEФА Суперкубогида 3 бор мағлуб бўлган илк мураббийга айланди.