1

​ БОШ ВАЗИР АБДУЛЛА АРИПОВ ҚИРҒИЗИСТОНГА ТАШРИФ БУЮРАДИ

ЖАМИЯТ 09.08.2017, 14:31
​ БОШ ВАЗИР АБДУЛЛА АРИПОВ ҚИРҒИЗИСТОНГА ТАШРИФ БУЮРАДИ

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга боради.

Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар бермоқда.

Арипов 15—17 август кунлари Чўлпон-Отада бўлиб ўтадиган ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Қирғиз ҳукуматининг таъкидлашича, мамлакат бош вазири Сооронбай Жээнбеков ўзбекистонлик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатлашган. Бош вазирлар икки томонлама ҳамкорлик ҳамда ўзбек-қирғиз давлат чегараларининг делимитация ва демаркацияси бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишига доир тайёргаликларни муҳокама қилган.

«Биз сизни ва Ўзбекистон делегациясини Қирғизистонда кўришдан хурсанд бўламиз», — дея таъкидлади Жеенбеков.

Арипов жорий йилнинг октябрь ойида Қирғизистонда ўзбек маданияти Кунларини ўтказилишига тайёр эканликларини тасдиқлади. Шунингдек, Абдулла Арипов 3 август куни Иссиқкўл вилоятида содир бўлган аварияда жабрланган ўзбекларга ўз вақтида ёрдам кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди.

Сооронбай Жеенбеков ҳам ўз навбатида Ўшда 630 ўқувчига мўлжалланган мактабнинг қурилишига ёрдам бергани учун ўзбек ҳукуматига ташаккур изҳор этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1