АсосийJamiyat

​ЯККАСАРОЙДА РОССИЯ ФУҚАРОЛИГИНИ ОЛИБ БЕРИШ УЧУН 2500 ДОЛЛАР ОЛГАН ФИРИБГАР УШЛАНДИ

'​ЯККАСАРОЙДА РОССИЯ ФУҚАРОЛИГИНИ ОЛИБ БЕРИШ УЧУН 2500 ДОЛЛАР ОЛГАН ФИРИБГАР УШЛАНДИ'ning rasmi

Яккасарой туманида ўтказилаётган “Тозалаш” тадбири давомида Яккасарой туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан Россия Федерациясининг фуқаролигини олишга керакли бўлган ҳужжатларни расмийлаштиришга ва давлат божларини тўлатиб беришга ваъда қилиб, 2.500 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси "Darakchi.uz"га хабар берди.

Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчасида жойлашган “Ла-Буфет” номли кафеда, 1966 й.т. Яшнобод туманида яшовчи Колесов Владимир, 1963 й.т. фуқаро Ш.О.га Россия Федерациясининг фуқаролигини олишга керакли бўлган ҳужжатларни расмийлаштиришга ва давлат божларини тўлатиб беришга ваъда қилиб, 2.500 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланиб, ушланди.

Яккасарой туман ИИБ томонидан фуқаро Колесов Владимирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-м. 1-қ. билан жиноят иши кўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар