Sevimli

ОДИЛ АҲМЕДОВ “АРСЕНАЛ” ВА “НИЦЦА” УНГА ҚИЗИҚҚАНИНИ АЙТДИ

СПОРТ 10.08.2017, 08:25
Теглар: Футбол
ОДИЛ АҲМЕДОВ “АРСЕНАЛ” ВА “НИЦЦА” УНГА ҚИЗИҚҚАНИНИ АЙТДИ

Хитойнинг “Шанхай СИПГ” жамоаси фаолият олиб бораётган Одил Аҳмедов “Арсенал” ва “Ницца” унга қизиққанини ва келажаги борасида фикр билдирди, дея маълум қилади Sports.uz нашри.

“2011 йил мен “Арсенал”га ўтишим мумкин эди. Албатта, ким ҳам бундай жамоада ўйнашни истамайди дейсиз. Бироқ ўшанда, мен “Анжи” билан шартнома имзолаган эдим. Улар мени қўйиб юборишмади. Чунки, ўшанда, Европа даражасидаги жамоа шакллантирилиши айтилган эди.

Бундан икки йил олдин АПЛ жамоасидан таклиф бўлди. Яқинда “Ницца” ҳам таклиф билан чиққан эди. “Краснодар” Европа лигасида улар билан рўбаро келган эди. Уларга ўйиним ёққан шекилли, мавсум якунланганидан сўнг, французлар “Краснодар”га таклиф билан чиқди.

Бироқ мени “буқалар” билан шартномам бор эди. Французлар билдирган трансфер суммаси эса рус клубини қаноатлантирмади. Мен буни тўғри тушундим ва қабул қилдим. Менинг Хитойга трансферим ҳаммага фойда бўлди. Жумладан, “Краснодар”га ҳам. Ахир жамоа учун футболчини 500 минг эмас, 5 млнга сотган афзал-ку. Билишимча, Россияга бошқа қайтмайман. “Шанхай”дан сўнг, ўз Ватанимда ўйнашни истайман”, – деди Одил Аҳмедов.

Шарҳлар

Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
“ПСЖ” Мбапппе учун қанча маош бериши очиқланди

15.10.2021, 11:47

Франциянинг “ПСЖ” клуби ҳужумчи Килиан Мбаппе билан янги шартнома имзолашдан умидвор.  АС хабар тарқатишича, парижликлар Мбаппега йилига 50 миллион евро маош беришга тайёр. Ўз навбатида...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+36.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10911.01
USD -11.02
11237.25
EUR -51.76
178.94
RUB -1.37
1