Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Арманистон ёшларига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
Дастлабки ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган Александр Мочинов шогирдлари иккинчи учрашувда 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўзбекистон ёшлар термаси сафида ягона голга Дилшод Саидов муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар термаси U-19 Осиё чемпионатига саралаш босқичининг “B” гуруҳидан жой олган. Ушбу гуруҳнинг саралаш ўйинлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари Тожикистонда бўлиб ўтади.
Ўртоқлик учрашуви
Ереван, Арманистон
9 август, чоршанба
Арманистон U-19 – Ўзбекистон U-19 — 4:1
Голлар: Армен Ховханнисян (26, 59, 61), Ованнес Арутюнян (40, пенальти) – Дилшод Саидов (51, пенальти)
Ўзбекистон U-19: Умиджон Эргашев, Абубакир Мўйдинов, Суҳроб Иззатов, Дилшод Саидов, Иброҳим Йўлдошев, Жавоҳир Қиличев, Расул Йўлдошев, Камрон Саидазимов, Ислом Кенжабоев, Жаҳонгир Абдусаломов, Шаҳбоз Умаров.
Захира: Бобур Асқаров,Нодир Куйбоков, Аюбхон Азимов, Аббос Жумақулов, Санжар Зокиров, Акмал Мозговой.
07.05.2022, 09:03
Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...23.10.2021, 22:16
Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...22.10.2021, 14:47
Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...15.10.2021, 11:47
Франциянинг “ПСЖ” клуби ҳужумчи Килиан Мбаппе билан янги шартнома имзолашдан умидвор. АС хабар тарқатишича, парижликлар Мбаппега йилига 50 миллион евро маош беришга тайёр. Ўз навбатида...