1

​ТЕСТДАГИ НАТИЖАСИДАН ҚАТЪИ НАЗАР 49 НАФАР АБИТУРИЕНТ ДАВЛАТ ГРАНТИ АСОСИДА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

ЖАМИЯТ 10.08.2017, 12:23
​ТЕСТДАГИ НАТИЖАСИДАН ҚАТЪИ НАЗАР 49 НАФАР АБИТУРИЕНТ ДАВЛАТ ГРАНТИ АСОСИДА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Ўзбекистоннинг барча ОТМларда 1 август куни тест имтиҳонлари бўлиб ўтди. Жами 49 нафар абитуриент ҳали тест жавоби чиқмасиданоқ давлат гранти асосида ўқишга киришга улгурган. Бу ҳақда "Xushnudbek.uz" га асосланиб, "Дарё" хабар бермоқда.

Таъкидланишича, жорий йилда олий таълим муассасаларига 729 947 нафар абитуриент ҳужжат топширган, шулардан 7725 нафари муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлардир.

Хабарда айтилишича, тестдаги натижасидан қатъи назар ўқишга давлат гранти асосида қабул қилинган абитуриетлар фан олимпиадалари ғолиблари ёки «Зулфия» мукофоти эгалари эмас. Улар мақсадли қабул асосида ўқишга қабул қилинганлар ҳисобланади.

ДТМ берган маълумотга кўра, жорий йилда ўртача танлов 1 ўринга 11,0 тани ташкил этди. Лекин айрим ОТМлардаги танлов бирга бир бўлган, яъни нечта квота ажратилган бўлса, шунча абитуриент ҳужжат топширган.

Гап шундаки, жорий йилда нафақат тиббиёт йўналишлари, балки қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам мақсадли қабул жорий этилган. Аммо бу ҳақида деярли ҳеч қаерда айтилмаган, ҳеч қаерда эълон қилинмаган. Натижада кўпчилик бундан бехабар қолган. Аҳолидаги ушбу бехабарлик тўлқини топширилган ҳужжатлар сонига ўз таъсирини ўтказмай қолмади.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларнинг техник сервиси» йўналиши бўйича Хоразм ва Фарғона вилоятлари учун биттадан давлат грантида ўрин ажратилган бўлиб, шу йўналишга Хоразмдан 1 нафар, Фарғонадан 1 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Бу дегани ушбу иккала абитуриент тестда неча балл олишидан қатъи назар давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинади. Чунки уларнинг бошқа рақобатчиси йўқ.

Худди шундай ҳолат Ирригация институтининг қуйидаги йўналишларида ҳам учрайди:

Йўналиш номи

Квота сони

Абитуриент

сони

1.

Ҳаётий фаолият хавфсизлиги (Қорақалпоғистон Республикаси)

2

2

2.

Касб таълими: ер тузиш ва ер кадастри (Навоий)

2

2

3.

Касб таълими: ер тузиш ва ер кадастри (Андижон)

1

1

4.

Касб таълими: қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш

(Қорақалпоғистон Республикаси)

1

1

5.

Касб таълими: қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш (Андижон)

1

1

6.

Иқтисодиёт (сув хўжалигида) (Андижон)

1

1

7.

Менежмент (сув хўжалигида) (Навоий)

1

1

8.

Техника ва технологияларнинг техник экспертизаси ва маркетинги (турлари бўйича) (Андижон)

1

1

Мазкур ОТМда жами 10 та йўналишда квоталар сони билан абитуриентлар сони тенг бўлган. Таълим рус тилида олиб бориладиган қуйидаги йўналишларда ҳам шундай ҳолат кузатилган:

Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш (Навоий)

Иқтисодиёт (сув хўжалигида) (Қорақалпоғистон Республикаси)

Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш (Қорақалпоғистон Республикаси)

Geodeзия, картография ва кадастр (сув хўжалигида) (Қорақалпоғистон Республикаси)

Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (сув хўжалигида) (Хоразм)

Гидротехника қурилиши (сув хўжалигида) (Қорақалпоғистон Республикаси)

Geodeзия, картография ва кадастр (сув хўжалигида) (Навоий)

Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш (Жиззах)

Ер тузиш ва ер кадастри (Фарғона)

Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси)

Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш (Навоий)

Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (сув хўжалигида) (Навоий)

Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (сув хўжалигида) (Самарқанд)

Ер тузиш ва ер кадастри (Сирдарё)

Сув хўжалиги ва мелиорация (Сирдарё)

Шунингдек, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг «Зоотехника» (Андижон) ва «Касб таълими: қишлоқ хўжалигида менежмент» (Фарғона) йўналишларида ҳам шундай ҳолат мавжуд.

Тошкент давлат аграр университетининг «Агрокимё ва агротупроқшунослик» йўналишида Андижон вилояти учун давлат гранти асосида ажратилган 1 та ўринга ҳам атиги 1 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1