my5
all

Компьютер билан ишлаганда кўзларни қандай асраш мумкин?

САЛОМАТЛИК 12.11.2013, 10:46
5304
Компьютер билан ишлаганда кўзларни қандай асраш мумкин?
Агар тез-тез ва узоқ вақт компьютерда ишласангиз, кўриш қобилиятингиз ёмонлашиши мумкин. Техас университети олимлари кўзларга мунтазам равишда ҳордиқ беришни ва «20-20-20-20» номини олган усулни қўллашни тавсия этади.

У жуда оддий – ҳар 20 дақиқада кўзларни экрандан олиб, 20 сония давомида компьютердан 20 фут (6 метрга яқин) масофада турган предметларга қараш керак. Бу пайда кўзларни камида 20 марта юмиб-очиш ҳам лозим бўлади.
АҚШлик мутахассисларнинг фикрича, ана шундай оддий, аммо самарали ҳаракатлар кўзлар қуриши ва чарчаши, шунингдек бош ва бўйин оғриқларидан қочиш имконини беради. Кондиционерли хонада ишловчи одамлар ушбу қурилмага  алоҳида эътибор қаратишлари лозим, чунки у ҳавони қуритиб юборади, бу эса кўзларда қуриш ва ачишиш ҳиссини келтириб чиқаради.
Олимлар ўзлари ишлаб чиққан усулнинг самарали эканига шубҳа қилмаяпти ва уни нафақат шахсий компьютер фойдаланувчиларига, балки ўзининг кўриш қобилиятини асрашни хоҳлаган барча кишиларга тавсия этади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49