1

​СОБИҚ МАДАНИЯТ ВАЗИРИ ВА УНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИНИ КУЗАТИШ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЖАМИЯТ 11.08.2017, 12:24
​СОБИҚ МАДАНИЯТ ВАЗИРИ ВА УНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИНИ КУЗАТИШ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида собиқ Маданият вазири Маҳмуджон Муратов ва унинг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматовларни кузатув тадбири бўлиб ўтди.Бу ҳақда вазирликнинг Facebook`даги саҳифасида маълум қилинди.

Кузатув тадбирида янги маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва унинг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков ва марказий аппарат ходимлари иштирок этди.

Хабарда "собиқ Маданият вазири Маҳмуджон Муратов ва унинг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматовларни бошқа лавозимга ўтишлиги муносабати билан кузатув тадбирини ўтказилди", дейилади, бироқ Маҳмуджон Муратов ва Минҳожиддин Ҳожиматовларнинг қайси лавозимга ўтказилгани ҳақида маълумот келтирилмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1