12.11.2013 11:37
Депрессия дунёдаги энг хавфли касаллик сифатида тан олинди
Афсуски, депрессияга учраган кишиларнинг ҳаммаси ҳам мутахассис ёрдамини ололмайди, чунки ишга лаёқатсизлик нуқтаи назаридан қаралганида депрессиянинг таъсири мамлакатга қараб кучли фарқланади. Масалан, умумий депрессия кўрсаткичлари Афғонистонда жуда юқори, энг паст кўрсаткич эса Японияда. Квинсленд университети доктори Элизе Феррари бунга шундай изоҳ беради: “Энг ёмон вазиятни аҳоли даромади паст ва ўртача бўлган мамлакатларда кузатиш мумкин. Аҳолисининг даромади юқори бўлган мамлакатларда эса аҳвол яхшироқ”.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳозирнинг ўзидаёқ дунёдаги руҳий касалликларни даволаш бўйича ҳаракатлар режасини тузди. Расмий тавсиф бўйича, депрессия – бу кенг тарқалган руҳий хасталик бўлиб, унга маъюслик, қизиқиш ва қувончнинг йўқлиги, айбдорлик ҳисси ва ўзига паст баҳо бериш, уйқу ва иштаҳанинг бузилиши, ланжлик ва диққат-эътиборнинг йўқлиги хос.
Депрессия аломатлари сурункали ёки даврий бўлади. Баъзида одам кундалик ҳаётдаги муаммоларни енгиш қобилиятини йўқотади. Депрессиянинг оғир шакли ўз жонига қасд қилишга олиб келиши мумкин.