1

​НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ: БИЗ ЎҚИТУВЧИНИ ЎЗ ИШИНИ БАЖАРИШИГА ҚЎЙМАДИК...

ЖАМИЯТ 12.08.2017, 18:22
​НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ: БИЗ ЎҚИТУВЧИНИ ЎЗ ИШИНИ БАЖАРИШИГА ҚЎЙМАДИК...

11 август куни Халқаро пресс клуб томонидан Наманган вилояти раҳбарлари билан жонли эфирда суҳбат олиб борилди. Очиқ мулоқотда вилоятнинг барча мутасадди раҳбарлари иштирок этди.

Ушбу жонли мулоқотда ҳал этилиши лозим бўлган қатор муаммоли саволлар келиб тушди.

Жумладан, фуқаро Соҳибжон Бобожонов томонидан берилган савол, кўпдан бери ижтимоий тармоқларда минглаб юртдошларимиз томонидан қизғин муҳокама этилаётган муаммо, яъни ўқитувчиларнинг ободонлаштириш ишларига халигача жалб этилиб келинаётгани, ўқитувчиларга бўш иш ўринлари йўқлиги учун бу нарсага эътироз билдира олмай келаётгани тўғрисидаги савол Халқаро пресс клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжаев томонидан ўқиб эшиттирилди.

Вилоят хокими Хайрулло Бозоров: “Бу бор ҳақиқат, буни яшириб бўлмайди. Уларни нафақат ободонлаштириш ишларида, ҳатто қишлоқ ҳўжалиги ишларида ҳам ишлатиб келдик. Ўқитувчини ўзининг ишини қилдирмадик, фермерга боғладик. Врачларимизга ўз ишини қилдирмадик, ҚВП да ўз ишлари қолиб, қишлоқ хўжалиги ишлари билан банд бўлишди. Натижада нима бўлди, натижада бугун оналар ўлими ошди, гўдаклар ўлими ошди, лекин хеч ким ҚВП га ёрдам бергани йўқ. Қачонки энди биз кўзимизни очиб кўрсакки, қанақадир оғир аҳволда. Шунинг учун қатъий чекланган ҳозир, ўқитувчиларимизни, умуман бюджет ходимларини жалб қилиш. Қайсидир шанбалик, қайсидир тадбир бўлсаки майли шунда умумий тартибда чақириладиган бўлса. Бизнинг энг забардаст соҳалар икки соҳа ҳам, энг ишонган соҳаларимиз. Буларни унақанги ишларга, мана ҳокимлар ҳам турибди, уларни бу ишларга жалб этиш таъқиқланади, чиқармаймиз уларни бундай ишларга ”- дея жавоб берди.

Манба:Ўзбекистон Республикаси Халқ Демократик Партияси сайти.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1