1

​САМАРҚАНД-ИСТАНБУЛ ЙЎНАЛИШДА МУНТАЗАМ АВИАҚАТНОВЛАР ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

ЖАМИЯТ 12.08.2017, 21:45
​САМАРҚАНД-ИСТАНБУЛ ЙЎНАЛИШДА МУНТАЗАМ АВИАҚАТНОВЛАР ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Ўзбекистон Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясида Ўзбекистон ва Туркия авиация расмийлари ўртасида икки томонлама маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси.

Маслаҳатлашувлар якунига кўра, икки мамлакатнинг танланган авиакомпанияларига Самарқанд ва Истанбул шаҳарлари орасида мунтазам қатновларни амалга ошириш ҳуқуқи бериладиган бўлди.

Унга кўра, 2017/2018 йилги қишки парвозлар жадвалида янги йўналиш бўйлаб ҳафтасига бир марта, ёзги жадвалдан бошлаб эса ҳафтасига икки мартадан авиақатновлар амалга оширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1