Барселона шаҳридаги “Кам Ноу” стадионида Испания Суперкубоги учун “Барселона” хамда “Реал” жамоалари ўртасида кечган баҳс бўлиб ўтди.
Унда меҳмонлар сафарда бўлишлари, қолаверса, учрашув охирида Криштиану Роналдунинг майдондан четлатилишига қарамай, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва жавоб баҳси олдидан яхши имкониятга эга бўлишди.
Қайд этиш керакки, жавоб ўйини 15 август куни Мадрид шаҳрида бўлиб ўтади.
Барселона – Реал Мадрид 1:3 (0:0, 1:3)
Голлар: 0:1 – 50, автогол Пике, 1:1 – 77, пенальти Месси, 1:2 – 80 Роналду, 1:3 – 90 Асенсио.
Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Алеиш Видаль, Ракитич (Пако Алькасер, 83), Бускетс, Иньеста (Серджи Роберто, 68), Деулофеу(Денис Суарес, 59), Месси, Суарес.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Иско, Каземиро, Ковачич (Асенсио, 68), Кроос, Бэйл (Васкес, 81), Бензема (Роналду, 58).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (20), Пике (27), Месси (40), Бэйл (41), Карвахаль (41), Бускетс (57), Навас (76), Роналду (80).
Четлатиш: Роналду (82).