Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания Суперкубоги доирасида “Барселона”га қарши бўлиб ўтган дастлабки баҳсда заҳирадан майдонга тушиб, 80-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.
Қизиғи шундаки, 32 ёшли португалиялик футболчи ушбу голни ҳудди Месси Мадридда бўлиб ўтган сўнгги “Эл-Классико”да ўз голини нишонлаганидек нишонлади ва қайсидир маънода аргентиналик футболчининг устидан кулди.
Айтиш лозимки, либосини ечиб голни нишонлаш Роналдуга қимматга тушди. Аниқроғи, у орадан 2 дақиқа ўтиб, ҳакам томонидан 2-сариқ карточка билан огоҳлантирилди ва натижада майдонни тарк этди.