1

​“ASIAN FIGHT-2017” ЧИПТАЛАРИ НАРХИ АНИҚ БЎЛДИ

ЖАМИЯТ 15.08.2017, 10:53
​“ASIAN FIGHT-2017” ЧИПТАЛАРИ НАРХИ АНИҚ БЎЛДИ

“ASIAN FIGHT-2017” халқаро спорт турнири Ташкилий қўмитаси айни пайтда тадбирга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Ҳозирги кунга келиб профессионал микс-силат йўналиши бўйича жанг қиладиган спортчилар аниқлаб бўлинди. Юртимиз шарафини 8 нафар асл ўзбек ўғлони ҳимоя қилади. Уларга қарши эса турли хорижий давлатларнинг энг кучли спортчилари рингга кўтарилади.

Турнир чиптаси жуда харидоргир бўлиши кутилмоқда. Ҳозирдан уни сўраётган одамларнинг саноғи йўқ. Ташкилий қўмита бу бўйича ҳам алоҳида маълумот берди:

“ASIAN FIGHT-2017” халқаро спорт турнири чипталари нархи 50 минг сўмдан бошланади. Нархлар секторлардан келиб чиққан ҳолда турлича бўлади. Чипталар тез кунда сотувга чиқарилиши режалаштирилмоқда.

Бошқалардан фарқли ўлароқ, “ASIAN FIGHT-2017” ташкилотчилари мухлисларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида чипталар сотувини стадион кассалари билан бир қаторда Arba.uz ва Click.uz орқали ҳам йўлга қўмоқда. Бу усул стадион кассаси олдида тумонат одам йиғилиб, катта навбат ҳосил бўлмаслиги, олибсотарлар қўлига чиқиб кетмаслиги, чиптани ўз нархида сотишни таъминлашга катта ёрдам беради.

Ҳаммаси оддий, қулай ва замонавий. Телефонингиз орқали жой танлайсиз, пулни ўтказасиз. Чиптани олишнинг икки йўли бор. Истасангиз бориб айтилган жойдан чиптани оласиз ёки қўшимча ҳақ эвазига Арба.уз уйингизга олиб келиб беради. Айниқса, шундоқ ҳам кундалик ҳаётда Arba.uz фаолиятидан фойдаланаётган минглаб юртдошларимиз учун бу айни муддао.

“ASIAN FIGHT-2017” кўплаб сюрпризларни эълон қилиш арафасида. Хушхабарларни кутиб қоламиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1