АсосийJamiyat

АНДИЖОНДАГИ “ОЛТИН СОЙ” БОҒИДА 22 АТТРАКЦИОН ВА АКВАПАРК ИШ БОШЛАДИ

'АНДИЖОНДАГИ “ОЛТИН СОЙ” БОҒИДА  22 АТТРАКЦИОН ВА АКВАПАРК  ИШ БОШЛАДИ'ning rasmi

Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг охирларида сайловчилар билан учрашув чоғида жойларда турли дам олиш масканлари қурилиши тўғрисида сўз очганди. Айни пайтда ана шу ваъдалар бажарилмоқда. Мустақиллик байрами арафасида барча вилоятларда янги объектлар ишга туширилмоқда. Бундай янгиликлар болажонларга ҳам катта қувонч бағишламоқда.

Жорий йилнинг 12 август куни Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида “Олтин сой” боғи фойдаланишга топширилди. 5,5 гектар майдонни эгаллаган мазкур масканда дам олиш, маданий ҳордиқ чиқариш, спорт билан шуғуланиш учун барча шароитлар яратиб берилган.

Айни пайтга қадар ушбу минтақада мавжуд бўлмаган ғаройиб аттракционлар нафақат болалар, ҳаттао катталарни ҳам ҳайратга солмоқда. Қисқаси, бу ерга ташриф буюрганларнинг ҳар бири ўз таъбига яраша кўнгил ёзиши, завқ-шавқ олиши мумкин.

Боғда очилган кафеда исталган турдаги ширинликлардан баҳраманд бўлиш мумкин. Боғдаги мусиқий фаввораларни кўрган инсоннинг кўзи қувнайди. Шу билан бирга бу ерда турли тадбирларни ўтказиш, концерт дастурлари учун ёзги амфитеатр ҳам қурилган.

Соя-салқин дарахтлар панасида турган сўрилар ёши катта меҳмонлар учун ҳам мароқли ҳордиқ чиқаришга шароит яратади. Ёш келин-куёвлар учун эса, романтик суратларга тушиш имконини берувчи манзаралар яратилган. Ҳар томони сув билан ўраб олинган бу маскан салқин ва хушҳаво бўлиши билан бирга, ўта мафтункор ва ҳайратомуз манзара касб этган.

Мазкур йирик лойиҳани амалга ошириш учун 5 ой вақт сарфланди. Бу муҳташам маскан Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан хитойлик ҳамкорлар кўмагида қуриб битказилди. Шунинглдек, Хитойдан 22 дона аттракцион ҳам келтирилди. Тез кунларда яна ўнта ана шундай мосламалар келтирилиши кутилмоқда. Тез орада Олтинкўлдаги ушбу боғда 500 кишига мўлжалланган сувли кўнгилочар маскан – ёпиқ аквапарк ҳам фойдаланишга топширилади.

Қисқаси Олтинкўз туманидаги мазкур дам олиш масканининг эшиги ҳамиша каттаю кичик учун очиқ.

Гулнора Аҳмедова, Олтинкўз туманидаг 49-мактаб ўқитувчиси:

-Бизнинг Олтинкўл туманимизда бугун катта байрам. Бугун ота-оналарниг ҳам, болаларнинг ҳам юзларида чексиз қувонч. Боғдаги кўнгилочар томошалар барчага битмас-туганмас қувонч улашмоқда. Бугун биз ушбу боққа ўз ҳамкасбларимиз ва ўқувчиларимиз билан келдик. Уларнинг ижросидаги шеърлар, куй-қўшиқ ва рақслар барчага хуш кайфият улашди. Мана шундай қулайликларни яратиб беришгани учун ҳукуматимизга, вилоят ва туман раҳбарларига миннатдорчилик билдирамиз. Ватанимизнинг ҳар бир бурчагида ана шундай хурсандчилик барқ уриб турсин.

    Бошқа янгиликлар