Мазкур бурж остида туғилганларга асаб тизими ва бош соҳасига аҳамиятлироқ бўлиш тавсия этилади. Отит, гайморит, мигрень, невралгия касалликларига мойиллигингиз бор.
Маслаҳат: тиш ва милклар соғломлигини кузатиб боринг; бошни шамоллатиб қўйманг; ичкибозликка ружу қўйманг; ўзингизни стресс ҳолатигача олиб борманг.
«Савр»лар унча-мунчага касал бўлишмайди. Аммо тоби бўлмай қолса ҳам, дангасалиги туфайли даволанишга шошилмайди. Ушбу бурж вакилларида томоқ, оёқ, бел ва умуртқа поғонаси, диабет ва ҳазм тизими билан муаммо кузатилиши мумкин.
Маслаҳат: кўпроқ жисмоний фаолликкка эътибор беринг, соғлом турмуш тарзига риоя қилинг, овқатда меъёрни унутманг.
Саратонлар депрессияга берилувчан бўлишади. Овқат ҳазм қилиш ва ошқозонга алоҳида эътибор қаратинг. Буйрак, сийдик қопи, кўкрак қафасида юз бериши мумкин бўлган ўзгаришлар диққат қаратинг.
Маслаҳат: кўпроқ суюқлик ичинг, овқатда меъёрни унутманг ва оптимистроқ бўлинг.
Камроқ асабийлашинг, иш ва дам олиш режимига риоя қилинг, атрофингиздаги воқеалардан ёмонлик қидиришни бас қилинг. Сизни асаб ва овқат ҳазм қилиш тизими безовта қилиши мумкин. Шунингдек, ревматик оғриқлар, ўпка касалликлари ҳам учраб туради.
Маслаҳат: доимий равишда тоза ҳавода бўлинг, аммо шамоллаб қолманг, зиравор қўшилган таомлардан воз кечинг.
Тавсия этилади: деярли барча ёрмалар, петрушка, сабзи, узум, нок.
7. МЕЗОН
Сизга асаб касалликлари ва жисмоний чарчоқ хавф солмайди. «Мезон»лар мазали таомларни хуш кўришади. Иштаҳани назорат қилолмасликлари ортиқча вазн, буйрак ва жигар касалликларига сабаб бўлади.
Маслаҳат: туз ва сиркани камроқ истеъмол қилинг. Бир ойда бир марта бўлса ҳам уқалаш xизматидан фойдаланинг.
Бу бурж вакиллари камдан-кам касал бўлишсада, даволанишга жуда аҳамиятлилар. «Ақраб»ларнинг уйқуси яxши эмас, бош оғриқлари ва асаб портлаши ҳам бўлиб туради. Томоқ, бел, жинсий аъзолар касалликларига мойиллиги бор.
Маслаҳат: асабни асранг, дам олишни ўрганинг. Қон айланишини яxшилаш учун мол гўшти ва сутли маҳсулотлардам меъёрда истеъмол қилинг.
«Қавс» бетоб бўлса ҳам узоққа чўзилмайди. У яxши xотира эгасидир. Мазкур бурждагилар мазали тамаддини ёқтиришгани боис баъзан меъёрни унутиб юборишади. Уларда артериал қон босими ва ошқозон билан муаммо бўлиши мумкин.