АсосийJamiyat

​АНДИЖОНДАГИ "ОЛТИН СОЙ" БОҒИДА 22 АТТРАКЦИОН ВА АКВАПАРК ИШ БОШЛАДИ(ФОТО)

'​АНДИЖОНДАГИ "ОЛТИН СОЙ" БОҒИДА  22 АТТРАКЦИОН ВА АКВАПАРК  ИШ БОШЛАДИ(ФОТО)'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг охирларида сайловчилар билан учрашув чоғида жойларда турли дам олиш масканлари қурилиши тўғрисида сўз очганди. Айни пайтда ана шу ваъдалар бажарилмоқда.

Мустақиллик байрами арафасида барча вилоятларда янги объектлар ишга туширилмоқда. Бундай янгиликлар болажонларга ҳам катта қувонч бағишламоқда.

Жорий йилнинг 12 августь куни Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида “Олтин сой” боғи фодйланишга топширилди. 5,5 гектар майдонни эгаллаган мазкур масканда дам олиш, маданий ҳордиқ чиқариш, спорт билан шуғуланиш учун барча шароитлар яратиб берилган.

Айни пайтга қадар ушбу минтақада мавжуд бўлмаган ғаройиб аттракционлар нафақат болалар, ҳаттао катталарни ҳам ҳайратга солмоқда. Қисқаси, бу ерга ташриф буюрганларнинг ҳар бири ўз таъбига яраша кўнгил ёзиши, завқ-шавқ олиши мумкин.

Боғда очилган кафеда исталган турдаги ширинликлардан баҳраманд бўлиш мумкин. Боғдаги мусиқий фаввораларни кўрган инсоннинг кўзи қувнайди. Шу билан бирга бу ерда турли тадбирларни ўтказиш, концертдастуралари учун ёзги амфитеатр ҳам қурилган.

Соя-салқин дарахтлар панасида турган сўрилар ёши катта меҳмонлар учун ҳам мароқли ҳордиқ чиқаришга шароит яратади. Ёш келин-куёвлар учун эса, романтик суратларга тушиш имконини берувчи манзаралар яратилган. Ҳар томони сув билан ўраб олинган бу маскан салқин ва хушхаво бўлиши билан бирга, ўта мафтункор ва ҳайратомуз манзара касб этган.

Мазкур йирик лойиҳани амалга ошириш учун 5 ой вақт сарфланди. Бу муҳташам маскан Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан хитойлик ҳамкорлар кўмагида қуриб битказилди. Шунинглдек, Хитойдан 22 дона аттракцион ҳам келтирилди. Тез кунларда яна ўнта ана шундай мосламалар келтирилиши кутилмоқда. Тез орада Олтинкўлдаги ушбу боғда 500 кишига мўлжалланган сувли кўнгилочар маскан – ёпиқ аквапарк ҳам фойдаланишга топширилади.

Қисқаси Олтинкўз туманидаги мазкур дам олиш масканининг эшиги ҳамиша каттаю кичик учун очиқ.

    Бошқа янгиликлар