Мадрид шаҳридаги "Саньтяго Бернабеу" стадионида "Реал" ҳамда "Барселона" жамоалари ўртасидаги Испания Суперкубоги жавоб баҳси бўлиб ўтди.
Жавоб баҳсида 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришган "Реал" шу куни Зинедин Зидан қўл остида ўзининг еттинчи совринини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Барселонадаги ўйинда мадридликлар 3:1 ҳисобида зафар қучганди.
«Реал» – «Барселона» - 2:0 (2:0)
Голлар: Асенсио 4, Бензема 39.
«Реал»: Навас, Карвахаль, Рамос, Варан, Марсело, Ковачич (Каземиро 62), Кроос (Себальос 80), Модрич, Асенсио (Тео 75), Бензема, Васкес.
«Барселона»: Тер Штеген, Пике (Семеду 50), Умтити, Альба (Динь 78), Маскерано, Бускетс, Серхи Роберто, Гомеш (Деулофеу 72), Ракитич, Месси, Л. Суарес.
Огоҳлантиришлар: Л. Суарес 89, Маскерано 90+3