1

​ЗАНГИОТА ТУМАНИДА НОМАЪЛУМ ШАХС БИР ОИЛАНИНГ 3 ВАКИЛИНИ ВАҲШИЁНА ЎЛДИРДИ

ЖИНОЯТ 17.08.2017, 16:46
​ЗАНГИОТА ТУМАНИДА НОМАЪЛУМ ШАХС БИР ОИЛАНИНГ 3 ВАКИЛИНИ ВАҲШИЁНА ЎЛДИРДИ

Facebook ижтимоий тармоғида Шомаҳмуд Инаятов исм-шарифли фойдаланувчи Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги Назарбек даҳасида истиқомат қилувчи қариндошининг оиласида юз берган фожиани тилга олган, деб ёзади "Дарё".

Маълум қилинишича, 14 август, душанба куни расмда тасвирланган шахс «ўғлингиздан хабар олиб келдим», деб хонадонга кириб келган. Уйда 70 ёшдан ошган отахон, у кишининг 50 ёшли қизи, набираси ва ёши катта ногирон амма бўлган. Отахон билан узоқ вақт суҳбат қуриб ўтирган «меҳмон» бир кеча уйда қолишга рухсат сўрайди. У киши «бемалол қолаверинг» дея ижозат беради.

Кечки соат 02:00 ларда у туриб, ухлаб ётган отахонни бўғизлаб ўлдиради. Ялиниб-ёлворишига қарамай ногирон аммани, кейин отахоннинг қизларини чавақлаб ташлаган. Набиралари диван остига беркиниб олгани учун топа олмаган ва уйдан тонгга яқин чиқиб кетган.

Хабар берилишича, 15 август, сешанба куни аср намозидан сўнг Назарбекдаги Саид Ваққос ота қабристонига бир оиланинг уч вакили — отахон, у кишининг қизи ва ногирон амма дафн қилинди.

Шомаҳмуд Иноятов ушбу кимсани таниган ёки кўрганлардан расмдаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишни сўраган. Жиноятчи топилгани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот берилмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1