Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бекобод туманига ташриф буюради. Бу ҳақда “Uzbekistan24.uz” хабар қилди.
Ташриф давомида туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ижроси ва бошқа турли ташкилотлар фаолияти билан танишиш режалаштирилган.






