АсосийJamiyat

БЕКОБОД ШАҲРИДА ЯНГИ ДАҲА БАРПО ЭТИЛАДИ

'БЕКОБОД ШАҲРИДА ЯНГИ ДАҲА БАРПО ЭТИЛАДИ'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашувда шаҳарда янги даҳани лойиҳалаштириш бўйича ишларни бошлашга топшириқ берди, деб ёзади ЎзА.

Янги даҳада кўп қаватли уйлар қурилади.

Уйлар Ўзбекистон металлургия комбинати ва цемент заводи ишчилари учун тижорат банкларининг маблағлари ҳисобига бунёд этилади. Ҳар йили ўртача 1200 хонадон фойдаланишга топширилади. Даҳадаги биринчи уйларни бир йилдан сўнг, Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда.Президентимиз таклифига кўра янги даҳа "Мустақилликнинг 27 йиллиги" деб номланди.

    Бошқа янгиликлар